Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Россия федерациясидан жўнатилган почта жўнатмаси орқали Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи бир нечта фуқаролар номига юборилган аммо декларацияда кўрсатилмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолати аниқланди.
Жўнатмаларни божхона кўригидан ўтказиш давомида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 965 конвалютада ва 751 қутида ҳамда 113 флаконда ҳар хил дорилар борлиги маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур дори-дармонларнинг қиймати салкам 277 миллион сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Алмата – Тошкент” йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш пайтида қўшни давлат фуқароси йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмаган қиймати 27,5 миллион сўмдан ортиқ 218 дона турли хил витаминларни олиб киришга урингани аниқланди.
Худди шу поезддаги бошқа бир йўловчи, қўшни давлат фуқароси қиймати 16 миллион сўмлик 1 минг 80 дона дори-дармонларни яширинча олиб киришга урингани фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шу ўринда айтиш жоиз, сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари инсон учун энг азиз неъмат – сиҳат-саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, ҳар хил шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган, олиб келинадиган дорилар шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.
ЎзА
http://www.uza.uz/oz/society/dori-vositalarining-no-onuniy-olib-kirilishi-oldi-olindi-12-07-2018
12.07.2018, 11:10
Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
“Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 25
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони
beta(test statistika)
24.09.2018 ҳолати |
Сайтга келиб тушган мурожаатлар (Facebook) ижтимоий тармоғига |
Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар |
PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар |
Келиб тушгани мурожаатлар |
503
|
489 |
235 |
Ижродаги мурожаатлар |
54 |
77 |
99 |
Ижроси таъминланган мурожаатлар |
449 |
412 |
136 |
Муддати бузилган мурожаатлар |
15 |
16 |
12 |
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона |
(+9989 71) 267-58-82 |
Шикоятлар бўлими |
(+9989 71) 267-58-82 |
Факс |
(+9989 71) 268-07-07 |
