Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.toshkent.uz Mirzoulugbek.Toshkent.Uz - Акция: Ғазал Ўқинг Ва Совға Олинг!
Фотогалерея
Видеогалерея
Акция: ғазал ўқинг ва совға олинг! - Бўлимга қайтиш

Тошкент метрополитени ишга, ўқишга шошилаётган юртдошларимиз билан ҳамиша гавжум. Алишер Навоий номидаги метро бекатига тушаркансиз, ноодатий манзарага дуч келасиз, сизни у ерда доимгидек бекат назоратчилари эмас, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин”и кутиб олади. Бекатда кўпчилик қўлида Навоий асарларидан парчалар ёзилган қоғозларни тутганча бир-бирларига ҳазрат мир Алишер ғазалларидан ўқиб бермоқда. Бундай креатив акция муаллифи Республика болалар кутубхонаси жамоасидир. 

Буюк шоир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан «Алишер Навоий» метро бекатида Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар кутубхонаси, Тошкент метрополитени бошқармаси билан ҳамкорликда «Навоий гулшани» мавзуида акция тадбири ташкил этилди. Улуғ мутафаккир Алишер Навоий адабий меросини ўрганиш ҳамда унинг авлодларга мерос қолдирган дурдона асарларини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган акция тадбири адабиётга, китобга ошно бўлган ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмади. 

– 200 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлган кутубхонамизда китобхонларга анъанавий ва замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатиб келинмоқда, – дейди Республика болалар кутубхонаси ходими Улуғбек Ёдгоров. – Кутубхонамиз www.kitob.uz, www.taqdim.uz, www.odob.uz веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалар орқали китобхонлик маданиятини ошириш борасида тарғибот ишларини амалга оширмоқда. Бугунги акциямизда ҳам метронинг кириш қисмида йўловчиларга Алишер Навоийнинг ҳаёти, ижодига оид саволлар берилди, шоир ғазалларидан намуналар ўқиб бериш сўралди. Ғолиб йўловчилар метрополитендан фойдаланиш учун бир марталик жетон ва “Болалар адабиёти” журналлари билан тақдирланди. Акция «Алишер Навоий» метро бекатининг ичида ҳам давом этди. Қувонарлиси, тадбирда ёшларимиз, айниқса, олий ўқув юрти талабалари фаол қатнашди. 

Метро бекатида акция ташкилотчилари Навоий асарларидан парчалар ёзилган, бежирим қилиб ўралган қоғозларни йўловчиларга тутқазишди. Қатнашчилар ўзларига берилган байтни баланд овозда ўқишди. Акция ғолибларидан бири Шаҳноза Алимбоева шундай фикрларни билдирди: 

– Метро бекатида поезд кутарканман, қўлимга “Самуд” деб номланган байтни тутқазиб, уни ўқишимни сўрашганда бироз довдирадим. “Танимда доғлар узра ғамингки ўртади доғ, Кўринди ўзгача ул доғдин танимда фароғ” мисраларини баланд овозда ўқиганимда ҳамма олқишлади. Шунда худди ёш боладек қувончдан қизариб кетдим. Ўйлаб қарасам, охирги маротаба мактаб ўқувчиси пайтимда Навоий ғазалларини ана шундай баланд овозда ўқиган эканман. Тадбирдан мақсад ким ғолиблигини аниқлаш эмас, китобхонликка чақириш эканлиги қувонарли. Ташкилотчилар эса тарғиботнинг ўзига хос усулини топишибди. Шу сабаб ҳам акция ҳаммада катта қизиқиш уйғотди. 

Мухтасар қилиб айтганда, метрополитен йўловчиларининг кўпчилиги “Алишер Навоий” метро бекатида тенгсиз мутафаккир Навоийнинг теран ижодини яна бир бор ёдга олди. 

Инобат Аҳатова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

09.02.2018

http://uza.uz/oz/culture/aktsiya-azal-ing-va-sov-a-oling-09-02-2018

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 30
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар