Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.toshkent.uz Mirzoulugbek.Toshkent.Uz - Мингбулоқ Нефть Конида Янги Қидирув Қудуғи Ишга Туширилди
Фотогалерея
Видеогалерея
Мингбулоқ нефть конида янги қидирув қудуғи ишга туширилди - Бўлимга қайтиш

Давлатимиз раҳбари Мингбулоқ туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Мингбулоқнефть” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасига ташриф буюрди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи давомида Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илин билан учрашди. Мазкур корпорация мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва қазиш, Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг истиқболлари ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига Хитой сармоясини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. 

“Мингбулоқ конида қидирув ва қазиб олиш” лойиҳаси узоқ истиқболга мўлжалланган кенг кўламли лойиҳадир. Лойиҳа доирасида 4 қидирув-бурғилаш қудуғи ишга туширилади ва 4 мавжуд қудуқ капитал таъмирланади. 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Давлат инвестиция дастурининг манзилли рўйхатига киритилган бўлиб, айни пайтда бош пудратчи – “Xibu Duolling Engineering” компанияси бурғилаш майдони ва вахта қароргоҳидаги тайёргарлик ишлари якунига етказилди. Жорий йилда Мингбулоқ нефть кони маъмурий биносини таъмирлаш, М15 қидирув-бурғилаш қудуғини ишга тушириш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш учун Хитой молия-тижорат институтлари киритадиган 15 миллион долларга тенг сармоя ўзлаштирилиши кўзда тутилган. 

Яқинда бу ерда М15 қидирув қудуғи ишга туширилди. Қудуқда бурғилаш ишлари катта – 6 минг метргача чуқурлик, аномал босим – 1200 атмосфера босими ва коллекторларнинг геологик мураккаб тузилиши шароитида олиб борилиши энг замонавий муҳандислик ечимларини тақозо этади. 25 йилга мўлжалланган ва умумий қиймати 255 миллион доллардан ортиқ бўлган ушбу лойиҳа натижасида Мингбулоқ нефть конидан йилига 200 минг тонна суюқ углеводород қазиб олиш режалаштирилган. 

М15 қидирув-бурғилаш қудуғининг ишга туширилиши билан 130 дан зиёд иш ўрни яратилди. 

Президентимиз ушбу корхона мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Қурувчилар ва хитойлик мутахассислар билан суҳбатлашди. 

Шу ерда Фарғона водийсида ўтказилган геологик қидирув ишлари натижалари ҳақида маълумот берилди. Бу кўплаб турдаги табиий бойликларни аниқлаш имконини берди. Келгусида уларни ўзлаштириш бўйича замонавий корхоналар ташкил этилади. 

Наманган вилоятида қуриладиган гидроэлектр станциялари лойиҳаси ҳам намойиш қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наманган вилоятида умумий қуввати 38,5 мВт, ишлаб чиқариш қуввати 150,8 миллион кВт соатни ташкил этувчи кичик гидроэлектр станцияларини қуриш кўзда тутилган. Жумладан, Учқўрғон тумани ҳудудида Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскадини қуриш режалаштирилган. 

Президентимиз сувдан энергия олиш табиат инъом этган имконият экани, бундай энергия қайта тикланиши, экологик тозалиги ва арзонлиги билан афзал бўлишини таъкидлади. Хитой тажрибаси асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудида кичик гидроэлектр станциялари қурилиши, келгусида электр таъминотининг катта қисми ушбу манбалар ҳисобидан қопланишини қайд этди. 

Сув тозалаш иншоотлари барпо этиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тизимли ёндашув зарурлиги таъкидланди, мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 

 

Акрамжон Сатторов, Анвар Самадов, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

10.07.2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 133
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар