Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 mirzoulugbek.toshkent.uz Mirzoulugbek.Toshkent.Uz - Шири Шириев: Наврўз Халқларни Тинчлик Ва Дўстликка Чорлайдиган Халқаро Байрамдир
Фотогалерея
Видеогалерея
Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир - Бўлимга қайтиш

Ўзбеклар ва туркманлар азалдан ёнма-ён, аҳил-иноқ яшаб келган, ўзаро савдо-сотиқ қилган, бир-бирининг маданиятини бойитган. Бу яқинлик мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлмоқда. 

Наврўз айёми арафасида Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев ЎзА мухбирига ушбу байрамнинг минтақамиз халқлари ҳаётидаги аҳамияти хусусида сўзлаб берди: 

– Барча халқларда баҳор янгиланиш рамзи ҳисобланади, илиқ кунларнинг бошланиши дилларга қувонч бағишлайди. Асрлар давомида ўз моҳиятини сақлаб келаётган ҳаётбахш Наврўз айёми инсон руҳини кўтариб, халқларни дўстлик риштаси билан боғлайди. Ушбу қадимий байрам жаҳон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида алоҳида аҳамият касб этади. 

Наврўз Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия, Эрон, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда энг севимли байрамлардан биридир. 

Уйғониш ва гўзалликни ифода этувчи, кишига кўтаринки кайфият бағишлайдиган бу байрам бугунги кунда халқларни бирлаштириб, меҳр-оқибат, эзгулик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этувчи, бутун дунёда дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликка даъват қиладиган халқаро байрамлардан бирига айланди. 

Жаҳон маданияти дурдонасида Наврўз айёмининг ўрнини мустаҳкамлаш ва бутун дунёда унинг инсониятга хизмат қиладиган қадриятларини оммалаштириш мақсадида 2009 йил 30 сентябрда 24 давлатнинг қўллаб-қувватлаши самарасида Наврўз инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилди. 

Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Афғонистон, Эроннинг ҳамкорлиги ва саъй-ҳаракатлари билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2010 йил февраль ойида бўлиб ўтган 64-сессиясида 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилиш тўғрисида махсус резолюция қабул қилинди. Мазкур резолюцияга мувофиқ Наврўз халқлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаб, Шарқ халқларининг тарихий-маданий анъаналарини оммалаштиришга хизмат қиладиган байрам сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 

Мамлакатларимизда бу байрамга одамлар пухта тайёргарлик кўради. Тарихдан маълумки, Ўзбекистонда Наврўз айёмида азалдан халқ сайиллари, байрам бозорлари, от пойгаси ва бошқа тадбирлар ташкил этилган. Ушбу анъаналар бугун ҳам давом эттирилаётгани қувонарлидир. 

Ўзаро ишонч ва англашув руҳида мунтазам ўтказилаётган олий даражадаги учрашувлар Туркманистон – Ўзбекистон ўртасидаги мулоқотни изчил ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи катта воқеа бўлди ва халқларимиз ўртасида анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. 

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги шерикликнинг асосий йўналиши этиб белгиланди. Икки давлат раҳбарлари Туркманистон ҳамда Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга экани ва ундан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи Туркманистон билан Ўзбекистон муносабатлари тарихида янги саҳифани ва қардош халқларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди. 

Туркманистонликлар Ўзбекистон халқининг буюк маданиятини ва таниқли намояндалари асарларини яхши билади ва ардоқлайди. Ҳар икки миллатнинг тарихий-маданий илдизларга эга бой мероси буюк шахслар номлари билан боғлиқдир. Зеро, уларнинг фаолияти бутун инсониятнинг бебаҳо қадриятига айланган. 

Буюк шоир ва мутафаккирлар Алишер Навоий ва Махтумқулининг ўлмас ижодини қадрлаш икки халқ ўртасидаги ҳурматнинг ўзига хос рамзидир. 

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик доирасида 2016 йилда кўплаб маданий тадбирлар ўтказилди. Тошкент ва Бухорода ўтган Туркманистон маданияти кунлари бунга ёрқин мисол бўла олади. 2016 йилнинг сентябрь ойида Ашхободда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди. Туркманистон билан Ўзбекистоннинг гуманитар алоқалари янги мазмун-моҳият касб этмоқда. 

Туркманистон ва Ўзбекистон туризмни ривожлантириш соҳасида ҳам улкан салоҳиятга эга. Мамлакатларимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ноёб табиий объектларнинг кўплиги бунинг ёрқин тасдиғидир. 

Фурсатдан фойдаланиб, дўст Ўзбекистон халқини умумий байрамимиз бўлган Наврўз билан муборакбод этаман, тинчлик, фаровонлик ва бахт-саодат тилайман! 

Анвар Самадов, ЎзА

18.03.2017

http://uza.uz/oz/society/shiri-shiriev-navr-z-khal-larni-tinchlik-va-d-stlikka-chorla-17-03-2017

Олдин      Кейин

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 150
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар