mirzoulugbek.toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Мирзо Улуғбек тумани

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ

 

(Мустақиллик шоҳ кўчаси, 122) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик (1935 йилгача - Пролетар тумани, 1992 йил майгача Куйбишев тумани, 1992 йил 8 майдан Мирзо Улуғбек тумани). 1929 йил 29 ноябрда ташкил қилинган.

Тошкентнинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Ҳамза, Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани билан чегарадош. Тошкент маркази (Амир Темур хиёбони)дан бошланиб, шимоли-шарқий томонга, Катта ҳалқа йўлигача боради. Феруза мавзеси, Тошкент трактор заводи, Улуғбек шаҳарчаси ҳам туман ҳудудига киради. Туман ҳудудидан-2 канал (Салор ва Қорасув) ва 5 ариқ оқиб ўтади. Майдони 36 кв.км, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд - 757,4 гектар. Аҳолиси 259,4 минг киши ). Кўчалар сони 314 та. Асосийлари: Амир Темур шоҳ-кўчаси, Мустақиллик, Дўрмон йўли, Паркент, Темур Малик, Оққўрғон, Буюк ипак йўли, Мирзо Улуғбек кўчалари, Кичик ҳалқа йўли. 52 та маҳалла мавжуд.

Туманда 5689 корхона ва ташкилот бўлиб, шундан   26 таси йирик саноат корхонаси (жумладан, «Ўзкабел», “Трактор завод”, «Ўзбекистон пахлик машинасозлиги» ОАЖ), қўшма корхона, 4622 кичик корхона ва микрофирма бор. Муҳимлари «Ўзкабель», «Тошкент лок-бўёқ заводи», «Дойче Кабель», “БФ Текстиль”. Туманда 2 автобаза («Махсустранс», «Авек-Моторс») ва 3 автопарк ишлаб турибди. 27 илмий текшириш институти, 10 лойиҳа институти, 6 олий ўқув юрти (Маданият институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва б.) ҳамда Олий ҳарбий умум-қўшин қўмондонлик билим юрти, Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, композиторлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамияти, 32 умумий таълим мактаби, 11 касб-ҳунар коллежи, 3 та лицей, 4 болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 3 болалар спорт мактаби, 15 даволаш профилактика муассасаси, 4 шифохона, «Она ва бола» марказий, 7 оилавий поликлиника ишлаб турибди.

Аҳолига 200 га яқин озиқ-овқат дўкони, 50 дан зиёд саноат моллари дўкони, 135 умумий овқатланиш корхоналари, 500 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилмоқда. Мухтор Ашрафий, С.Бородин, Тамарахоним, Сергей Есенин, Ў.Тансиқбоев, М.Турғунбоева уй-музейлари, 14 та  кутубхона, маданият уйи ва саройлари, 3 маданият ва истироҳат боғи,  Мирзо Улуғбек хиёбони, «Жасорат» боғи, Пушкин майдони ва б. мавжуд. Туманда «Буюк ипак йўли», «Пушкин», «Ҳамид Олимжон», «Юнус Ражабий», «Амир Темур» метро бекатлари жойлашган.

Мирзо Улуғбек туманида 10 та республика аҳамиятидаги шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектлари мавжуд. Жумладан, Консерваториянинг эски биноси (1934), Олий ҳарбий ўқув юрти (20-а. боши), Ёзувчилар уюшмасининг аввалги биноси (1938), «Гулшан» маданият саройи (20-аср), Авлиё Гермоген черкови (20-аср) ва бошқалар.

 Туманда 24 спорт мажмуаси («Динамо», «Умид», «Камолот-Ёшлик», «Ёшлар» спорт маркази, «Турон» спорт мажмуалари ва ҳ.к.) мавжуд. «Трактор», «НБУ», «Солиқчи» стадионлари, 10 сузиш ҳавзаси, «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, “Республика от спорти” олий маҳорат мактаби, Республика альпинистлар спорт клуби, 3 футбол клуби бор. Тумандаги спорт мажмуаларида теннис бўйича Осиё чемпионатлари, Тошкент Опен турнири, Универсиада тадбирлари, енгил атлетика мусобақалари мунтазам равишда ўтказилади.

Туманда 7 хорижий давлат элчихонаси, 9 маданий ва миллий марказ жойлашган.

 


Печать 26 Июнь 2014 Ўқилди: 4345




Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот
Сайтда фойдаланувчилар сони: 119
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

13.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

(2015 йилдан буён)

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

123

 

 

11905

 

2765

 

902

 

Ижродаги мурожаатлар

 

17

 

758

 

136

 

869

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

106

 

11155

 

2628

 

38

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

133

 

19

 

69

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Ишонч телефон

(+9989 71) 268-94-04

(+9989 71) 268-07-07

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар