mirzoulugbek.toshkent.uz Mirzoulugbek.Toshkent.Uz - «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 Йил» Эсдалик Нишонини Таъсис Этиш Тўғрисида»
Фотогалерея
Видеогалерея
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.

  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, сарҳадларимизнинг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватанимизнинг муносиб ёш авлодини тарбиялаш ишига салмоқли ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида:

  1. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони таъсис этилсин.

  2. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.Мирзиёев) бир ой муддатда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишонлари ва гувоҳномаларини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

  4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Абдуллаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри, 2011 йил 17 май

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 майдаги ПФ-4306-сонли Фармонига 1-илова

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони тўғрисидаги низом

  1. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таълим, маданий, маънавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, унинг сарҳадлари хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватанимизнинг муносиб ёш авлодини тарбиялаш ишида фидокорлик намуналарини кўрсатаётган зиёлилар, фан ва санъат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва бошқа шахслар тақдирланадилар.

  2. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан ушбу Низомнинг биринчи бандида кўрсатилган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

  3. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан тантанали вазиятда топширилади.

  Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга белгиланган шаклдаги гувоҳнома берилади.

  4. «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони кўкракнинг чап томонига давлат мукофотларидан кейин тақилади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 майдаги ПФ-4306-сонли Фармонига 2-илова 

 «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони тавсифи

 

  «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади, у диаметри 34 миллиметрли доира шаклига эга.

  Эсдалик нишонининг олд томонида таралаётган қуёш нурлари фонида Мустақиллик майдонидаги Эзгулик аркасига ўрнатилган турналар шакли тасвирланган, унинг қуйи қисмида ер шари тасвири туширилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси харитаси акс эттирилган. Эсдалик нишонининг юқори қисмининг марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг юбилей санасини англатувчи
«20 ЙИЛ» деган ёзув берилган.

   Эсдалик нишонининг айланаси бўйлаб «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИГА 20 ЙИЛ» сўзлари ёзилган бўлиб, икки чеккасидан саккиз қиррали юлдуз билан чегараланган.

  Эсдалик нишонининг олд томонидаги «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИГА 20 ЙИЛ» сўзларининг фони қизил эмал билан, таралаётган қуёш нурлари, турналар ва ер шари акс этган қисмидаги фон мовий ранг эмал билан қопланган.

  Эсдалик нишонининг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, пастки қисмининг марказида «2011» ёзуви қайд этилган.

  Тасвирлар ва ёзув қабариқдир.

  Эсдалик нишонининг қирралари гардиш билан ҳошияланган.

  Эсдалик нишони ҳалқача ва илгакча ёрдамида устки қисмига эни 20 миллиметрли мовий-зангори рангдаги ипак лента ўралган тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағич (колодка) билан туташтирилади.



Печать 18 Май 2011 Ўқилди: 1196


Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

(Facebook) ижтимоий тармоғига

 

Мирзо Улуғбек туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

503

 

 

489

 

235

 

Ижродаги мурожаатлар

 

54

 

77

 

99

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

449

 

412

 

136

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

15

 

16

 

12

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 267-58-82

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 267-58-82

Факс

(+9989 71) 268-07-07

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар